Абадият қонунлари. 1-китоб - страница 17



Ул ақлан сезмоқликким, қонуниятли тафаккур бирладур. Ул тафаккурда одамий мавжудот маънавий, яъни руҳий, яъни номоддий етишмиши мумкин бўлмиш инсонийлик камолига етур ва мудом бардавомликда, ривожланувчанлик хусусиятига эга турур, даврлар маъновий шамоли эрса онинг оёқ остида эсур, ул ақл эгасиким дунёга келмоқ ва яшамоқ йўналишин қонуниятлилик сабабин англар, қонуниятсизлик инкорида турур ва қонуниятсизлик инкорида бўлур.

Онгким қонуниятсизлик сабаб замон ва макон кенгликлари ичра тафаккур маъни-мазмун йўналишин, дунёнинг бош-кетин англамасдур ва ул зулматдадур, зулмат томон юзланмишдур. Онинг ҳаётий белгиси шулким, ул одамий олдидаги бирла, ул олдидагиким кўрмоқликдур, эшитмоқликдур, таъм, ҳид ва ҳис бирла сезмоқликдур, хурсанд турур, ониким, давр шамоли тинимсиз учирмоқликда турур, холос.

Қонуниятсиз фикрларга инонмоқ ақлий туғённи кучайтирур, онинг ҳаракатидин онда номоддий шаклланмиш тасаввурлар биноси бешакл бўлур, ёришмас бўлур, осон парчаланувчан бўлур, мўрт бўлур!

Яъни ул тасаввурлар биноси одамий мавжудотда онинг қонуниятида бўлмиш юксак онгдорликни уйғотмагай ва ул одамий мавжудот учун бош-кети мавҳумликда турмиш дунёвий ҳаёт онинг учун чиройли, қониқарли кўринур.


Одамий мавжудот ўз қонуниятида турмиш онгдорликка эришмоқлиги учун, фақат ва фақат, қонуниятли маълумотлар ва қонуниятли тафаккур зарурдур!

Одамий мавжудот ўз қонуниятида турмиш онгдорликка эришмоқлиги учун, фақат ва фақат, қонуниятли маълумотлар ва қонуниятли тафаккур зарурдур!


Ўз дунёвий ҳаётида фикр ва амалда холис тургувчиларгина юксак одамий мавжудотлик даражасига етказувчи қонуниятли тафаккур йўлига чиқа олур. Бас!


Олтинчи боб

ЎТГАН КУНЛАР


Ушбуда айтмоқ ва тарғиб этмоқ маъқул кўринмиш, мозийда, албатта, тафаккур мевалари эътирофда турмиш одамий мавжудотлар салмоғи катта эрур, лек ушбуда маънавияти таҳлилда бўлмишлиги сабаб яқинлик топилмишлардин айримлари эсландики, одамий мавжудот маънавий жилоланмоқлиги учун аларда ибратлар бордур.

Аввалбош, қадимги Ҳиндда, Юнонда, Мисрда, Хитойда донишлар кўп ва хўб бўлмиш бўлғай. Алар борлиқ, табиат, дунё, ҳаёт ва одамий мавжудотга хос ҳар турфа қонуниятларни тиниқиқ англаб етмишлиги ва ёритиб бермишлиги дунёвий ҳаётда ўз ўрнида одамий мавжудотга кўп қўл келмишдур.

Қадимги Мисрдаким, дунёвий ҳаётий тажрибалар анчайин ортмиш бўлғай. Лек алар ҳам қонуниятли тафаккур бирла одамий мавжудот дунёвий ҳаётин мавҳумлигин ёрита билмамишлар.

Ҳиндким, қадимий халқдур, руҳониятга оид илмларда анчайин пешқадам турмишдур. Лек алар ҳам қонуниятли тафаккур бирла одамий мавжудот дунёвий ҳаётин мавҳумлигин ёрита билмамишлар.

Хитоеким, ул ҳам илмиятли ва қадимийдур, моддий жисм ва табиат узвийлигин, одамий мавжудот жисм ва руҳиятин ўзаро таъсир ва мувозанатин дуруст англамишдурлар. Лек алар ҳам қонуниятли тафаккур бирла одамий мавжудот дунёвий ҳаётин мавҳумлигин ёрита билмамишлар.

Бу ўринда айтиб ўтмоқликни жоиз топилур, бу кунлар яна халқлардин бир инглиздур, кўп хизматлидур, қонуниятсиз тафаккурдин қонуниятли тафаккурга ўтмоқ жараёнида хизматлари анчайиндур, фарангдур, алар ҳам дурустдур, аларнинг ҳам хизматин камчитиб бўлмас ҳеч, немисдур, ул ҳамким қадимий халқлардиндур, ростгўйдур, рус ва рус атрофи қавмларким оддийдур, соддадур, дурустдур, яна ҳар не халқларким қайсидир бир сифат бирла ўзига хосдур. Лек алар ҳам қонуниятли тафаккур бирла одамий мавжудот дунёвий ҳаётин мавҳумлигин ёрита билмамишлар.