Абадият қонунлари. 1-китоб - страница 4
Ҳурматой онахонким, умрин қирқ беш йилин таълимда, ёшларга тил илмидан таҳсил айтиб ўтмиш эрди, ёши мўътабарлашиб, кўзлари нурсизлангач, ишни тўхтатмоққа мажбур бўлмиш, йўқса ғайратдин аларни тўхтатиб бўлмас эрди. Ҳаракатчан ва меҳнаткаш ва содда ва ишонувчан ва тўғри сўз ва қўли очиқ ва мардгина, лек феълликкина аёл бўлмиш бўлғай, мардлиги ончаким, анча-мунча эркакда бўлмас эрди, лек қайсаргина ва феълликкина ва мўлтанқидгина ҳам эрди. Ўзи шуаролардин эрмас эрди, лек шеърият, ғазалиётни нозик фаҳмлагувчи эрди, ончаким падарибузрук ёқдириб айтмиш ғазалларни алардин сўнг ҳам 10—15 йил ўтгайки, ҳамон ёдда тутур ва келтирур эрди.
Бул оилада катта фарзанд ушбуни келтиргувчи эрди.
Укалардин бир Фароҳиддин эрди.
Фароҳиддинким, дунёвий илм устида тариқат илмига ихлос қилмиш, лек ул иш ҳали охирин топмамиш. Ашъорлар битибдиким, анчайин маъқул эди. Ўғиллари ёнига киргач, ҳаёти текисликлар тортмишдур.
Фикрлашур, онинг ёндашуви ўзга, барчаси онинг англамиш қонуниятига яраша эрди, ҳар кимда ўз тафаккур йўли, ҳар кимга ўз оқибати.
Ул тариқат йўликим, одамлар кўплаб талпинур, лек ул омма учун эмасдур, ул йўлга кириб қолмоқликдин одамий қўрқмоқ даркор, тафаккурда ортга йўл бўлмас!
Укалардин яна бир Заҳириддин эрди, ўғилликда кенжа эрди. Давлатчиликда хизматда тургувчи бўлмиш. Доим, кеча-кундуз хизматда қоим бўлмиш, ҳаётий тасаввурлари анчайин пишиқ чиқмиш. Мустақил интилиб ҳаётда ўзига муносиб ўрин ярата ва онда тура билмишдур, озроқ эрканамоликда эрди. Қайинотаси Исмоилжон акадин сўнг онинг ҳайдовчилик мактаби раҳбарлигин номзодлик бериб олмиш эрди, ҳисоб илмига дурустлиги бор эрди.
Сўнгралар сингиллар, эгизаклар – Фотимахон ва Зуҳрахон эдиларким, Фотимахонким анчайин ройишликда, хуштабиат, чиройкўнгил қиз бўлиб эрди, улким падарибузрук ризолиги бирла Хўжаободга тушмишдур.
Фотимахонгаким меҳр анчайин эрди, ажабким ул анчайин дурустликда эрди, диёнатни англамиш эрди ва ул ончалар меҳнаткашким, катта ҳовлининг осмони тўла узумларни парваришлар, хомтоклар қилур, доимий қўйларга қарар ва ҳовли-уй доимий саришта эрди, бир сабаб онинг падарибузрукга анчайин тортмишлиги эрса, яна бир сабаблардин бири онахоннинг оналари Ёқубхон буви ёмон касалдин оризланиб ётиб қолмиш эрди, анчайин қийналмиш бўлгай, аларким касалдурлар, ҳар не шифоликлар тиланмиш ва ҳаракатлар қилинмишдур, одамий мавжудот ожиздур, барибир бўлмас, улдаким Фотимахон, ул ҳали турмуш тутмамиш эрди, бувига кўп ва хўб хизматлар қилмишлар, мунтазам ёнида турмиш эрди, онга ризочилик ондин ҳам эрди.
Зуҳрахонким, оилада кенжаликда эркани сабаб ул ҳамки ўзин андак эрканамоликда тутур эрди, Андижонда эрди, умри олий таълимда таҳсил айтишда ўтмишдур, улким Андижон шаҳрида қолмиш эрди.
Иккинчи боб
АВЛОДЛАР
Оилада, Дилфузахонким, она тарафдин Ўратепа, ота тарафдин Душанбе тожикларидин эрди, аёллиги ўрнида эрди. Тушмиш келинларни келин эрмас, қиз деб эрмиш, ёнида тура иш тутмиш, ибратлар кўрсатмиш. Дунёвий ҳаёт ҳар нечук онинг тутмиш муҳити доирасида кечмишдур.
Қайинотаким, Маҳмуджон ака отлиқ одамий бўлмиш, оила қурилмасдин эртароқ, бир йил аввал, эллик ёшда қўрққисдин даврадин кетмиш, йил ўткариб, сўнг катта тўйлар бирла никоҳ тантанаси ўтказилиб эрди. Марду мардонаворлиги бор одамий таъриф этадурлар. Суҳбатин кўрилмамиш ва жуда оз эшитилмиш эрур.
Онинг даврадин ногоҳоний турмишидин сўнг қайинона Муҳтарамхон она фарзандларин йўлланмага олмишдур. Ажиб жоникуяр, илинчак, сўзамол, муомалали, мулоҳазали, дадил, қўли очиқ, фидойи, мард аёл бўлмиш бўлгай. Ўзлигин чиройли пана қилмиш ва сақламишдур. Кам кўришилур ва кам гаплашилур, лек қайинонага кўнгилбоғ ҳамиша ўзгача ва анчайин эрур эрди.