Абадият қонунлари. 2-китоб - страница 6
Ул номоддий кучнинг борлиқни тута билмиш мураккаб ва қудратдорлик даражаси учун аввал моддий йиғилмоқ ва сўнг портламоқлик қонунияти ўта жўнлик ва ожизликдурким, ул каби ҳолат қонуниятсиз бош портламоқликдин сўнгралар борлиқ-коинот учун қонуниятлилик намоён қила билмас, моддий намоёнлик топмишликдаги ул қонуниятсизлик сабаб они қонуниятда тута билмас ҳам эрди!
Моддий бБорлиқ-коинот узра моддийланмиш жисмларнинг ул номоддий қонуниятли номоддий куч-таъсиридаги ул сачрамоқлигиким, онинг ҳаракати моддий борлиқда ҳануз давомийликдадур. Даражаси улким, ул ҳаракат даврийлигин ҳисобламоқ бўлур, лек тасаввур этмоқ ҳақир одамий мавжудот қонуниятида эрмас, одамий мавжудот умри ул сачрамоқликнинг замонда моддий намоёнликда турмоқ муддатига нисбатан оний ҳам эрмас, улким ҳажмда эрса, одамий мавжудот учун тасаввурларга сиғмас чексизликдур!..
Дунё нужумшуносларин амали натижа берурки, курраи замин боғланмиш юлдуз, яъниким одамий мавжудотга иситкич, улким одамий мавжудотда қуёш атамасин олмишдур, ул тааллуқли Сомон йўли номин олмиш юлдузий туркумлар коинотда сон-саноқсиз, адоқсиздур…
Моддий борлиқ-коинотнинг бул ҳажмий улканлиги ҳам одамий мавжудот тасаввурига сиғмас, барибир сиғмас!
Ул юлдузларким, қуёш каби қайноқдур, яъни номоддий борлиқдин моддийланмиш зарраларни чўғлантирмоқ ва моддийланмиш зарра орқали номоддий нур моддий намоёнликка ўтмоқлик қонуниятида турмишдур, ҳали!
Ондин моддийланмиш зарра орқали иссиқлик ҳам таралур ва ул таралмоқ давомида ул юлдузларким, ўзлигига хосса ва хусусиятлар намоён қилурлар ҳамда ул юлдуз қайноқлиги улким, ул нур ўтказмоқликда бош ва йўлдош зарраларнинг муносабати оддий бир тошдаги бош ва йўлдош зарралар муносабатидин ўзгача турмоқлиги қонуният эрур.
Оддий совуқ тошда ва бул юлдузни моддий вужудга келтира турмиш зарраларнинг ул ўзгача ҳолатлиликда турмиши эрса, бул бўшлиқ-фазода юлдузни вужудга келтира моддийланмиш зарраларнинг ўзлигидин нур иссиқлик, ёруғлик таратмоғи эрмас, йўқ, балки номоддий қонуниятли номоддий куч бирла номоддий нур ул ҳаракатдаги моддийланмиш зарралар хоссаларига таъсир бирла, аларни мажбурлаб ўзидин ул номоддий нурни ўтказмоққа ундаб турмоғидин ўзга яна не қонуният соғлом ақл учун қонуният бўлмоғи мумкин эрур?
Ва борлиқ-дунёда одамий мавжудот кўз-ла моддий кўриб, ақлан тушуниб етмиш унсур, ҳаракат, ҳолат ва жараёнларким, ўз хосса ва хусусиятидадур ва аларнинг барчасин ул хосса ва хусусиятлари номоддий борлиқдин моддийланмиш заррани қонуниятли ҳаракат бирла тута номоддий куч ярата турмиш хосса ва хусусиятлардин балқур, бас!
Ўзга қонуният бўлмас, соғлом ақл учун ўзга қонуният қонуният бўла билмас!
Сайёра курраси юлдузга бориб урилиб ҳам кетмас, онинг тасарруфидин чиқиб ҳам кетмас, бир маромда мудом айланур, юлдуз ва сайёранинг ўзаро номоддий қонуниятлар ярата турмоғи номоддий қонуниятли кучнинг зарралар бирикувидин, умумланмасидин, яхлитланувидин таралур номоддий қонуниятлар бирла кечмоқлигидин ўзга яна не қонуният қонуният бўла олур?
Моддийланмиш ул икки улкан жисмдур, аларда зарраларнинг совуқ бўшлиқ-фазода совимоқлиги, яъни зарраларга номоддий қонуниятли номоддий куч таъсири бирла номоддий нурни моддийланмиш заррага таъсирин жиловламоқ учун заррага босимий кучланмоғи бирла кечур, холос.
Гар номоддий қонуниятли номоддий куч номоддий нурни жиловлай, номоддий нурни моддий борлиққа таъсирин озайтирмаса, номоддий нурким совуқ бўшлиқ-фазода кучсизлана зарраланмас, моддий борлиқ вужудга келмас эрур эрди, чун номоддий нурким, ўзлигида мужассам ёруғлик, иссиқлик, таралувчанлик қудрати бирла неки одамий мавжудот учун, неки сайёра учун, балки моддий борлиқ-коинот учун ўта-ўта, такроран (!), ўта-ўта, ўта-ўта қудратдорликда эрурлиги очиқ намоёнликдаги жараён эрурку, ахир!