ЭЗОП - страница 14
Мана жаноблар сизларга оддийгина масал, ундан хулоса чиқариш узларингизга хавола.
–
Бу масал қурбақаларнинг ахмоқлигига ишора – деди Милейка меҳмонларга маъноли жилмайиб – аҳмоқ бўлишмаса хукмрон сўраб нима қилишади, қуриллаб-чариллаб юраберишмайдими.
–
Зевс уларни синаш учун ўтин ташлаган, хукмрон ўтинга ўхшаса нима бўлишни кўрсатиб қўйган.
–
Улар бундай хукмрон керак эмас деб ўзларига ўлим тилашган.
–
Энди улар аждаходан қандай қутуладилар?
–
Хеч қачон қутулаолмайдилар.
–
Сен Эзоп бизларга аллақанча муаммоларни чоғлаб ташладинг-ку.
–
Мен масални айтиб бердим холос, ундан хулоса чиқариш ўзларингга хавола, чунки кўпчиликка берилган саволнинг жавоби хеч қачон бирхил бўлмайди.
–
Баъзилар бу муаммони ўйлаб кўрамиз, сен яхшиси шароб келтир бир хузур қилишайлик – деди Дродо кўтаринки кайфиати билан – қани азизлар дастурхонга мархамат.
–
Мана хўжайин – деди Эзоп шароб тўлдирилган кўзачади ўртага қўйиб.
–
Нега қадохлар сони биттага кам?
–
Ўзингиз бугун шароб ичмайман деб эдингиз.
–
Ха шундай деган эдим, ўйлаб кўрсам фикрим нотўғри экан, шундай азиз меҳмонлар даврасида ичмай бўладими, бор менга ҳам қадақ келтир.
Қадахлар тўлдирилиб, бўшатилди ҳам, хамма тўкин тузатилган дастурхон томон енгилгина хужум бошлашди, аста-секин ноъзу-неъматлар ўрнини янгилари эгаллар, кетма-кет ичилган шароб барчани бирдек сергап қилию борар, даврада ўтирганлар қанақадир барчани қойил қолдирадиган ғаройиб гап айтмоқчи бўлар, бунинг уддасидан чиқаолмай яна шароб ичишга зўр беришар эди. Дродо ҳам ҳар сафаргидек бир меъёрда шароб ичишини тўхтатмас, аста-секин мувозанатдан чиқиб ўзининг “фалсафий” гапларини бошлаб юборган. Доим шунақа бўлади, меҳмондорчилик бошланмасдан олдин у бугун ичмайман деб ўзига сўз беради, берган сўзини бир зумда унутиб ичишни бошлаб юборар, озгина фурсат ўтиб маст бўлиб оларди-да, телба-тескари гаплар гапириб, кутилмаган қилиқлар қилар кулгили ишларни қилиб ухлаб қолар, эртасига хижолатдан ўзини қаерга қўйишни билмай хижолат бўларди. Бугун ҳам ана шундай бўлиш эхтимоли йўқ эмасди.
–
Эзо…п – деди у товушини баландлатиб – хали сенга энг лаззатли таом тайёрлаб қўйгин деб айган эдим, эсингдан чиқмадими?
–
Йўқ хўжайин, эсимда.
–
Қани олиб чиқ.
Эзоп устига рўмолча ёпилган таомни олиб келади.
–
Ие. бу оддий тилку.
–
Ха хўжайин бу тил, энг ёқимли сўзлар, ҳам мехр – мухаббат, ҳам бир-бирини эркалаш, хурматлаш барчаси шу тил туфайли.
–
Чиндай ҳам шундай, ақлингга баракалла, энди бизга дунёдаги энг бемаза нарсани кўрсат.
–
Хозир – деди Эзоп яна бир ликопдаги тилни кўтариб – Мана хўжайин.
–
Бу хам тил-ку, нима бизни масхара қилмоқчимисан?
–
Ундай эмас хўжайин, хазилашаётганим йўқ, дунёда барча ёмон ишлар, хиёнат, фирибгарлик, уруш – жанжаллар шу тил туфайли, жамики фисқи – фужур, иғво, товламачилик каби иллатлар шу тил туфайли.
–
Яшавор Эзоп – деди Дродо чайқалиб ўрнидан тураркан Эзопнинг елкасига қоқиб – Қул бўлсанг ҳам ақлинг етарли. Бор яна шароб келтир, тўйиб бир ичайлик токи ғам ва андухлар буткул чекинсин.
–
Дродо бугунча етарлича ичдинг энди тўхтат – деди миледи қатъий охангда.
–
Сен жим ўтир танноз, Аргос билан кўз уриштириб ўтирганингни эрим билмайди деб ўйладингми?
–
Дродо биз сенинг меҳмонимиз, бундай ҳақоратлар яхши эмас.
–
Ичингдан нима ўтаётганини билмайди деб ўйлайсанми, яхшиси мендан узр сўраб тавба қил, йўқса ёмон бўлади.
–
Мени қаттиқ хафа қиляпсан Дродо, эртага ўзинг хижолат бўласан.