ЭЗОП - страница 5



– 

Вой ўлмасам, бундай қалтис хазилни қилманг бекам – деди оқсоч кўкрагига туфлаб – Хўжайин қаёқда-ю мен оқсоч қаёқда.

– 

Йўқса хадеб менинг эрим ҳақида гапираверма.

– 

Хўжайинни юрагини жиғиллатиб юринг дейманда.

– 

У шундоқ ҳам ошиқу беқарор, чизган чизиғимдан чиқмайди.

– 

Барибир хушёр бўлишингиз лозим, пулдор одамларга аёллар ўч бўлишади, эрингиз бадавлат одам.

– 

У барибир мендан ортиғини тополмайди билдингми?

– 

Албатта.

– 

Йўқса нега инжикилайберасан?

– 

Бахтли бўлинглар дейманда.

– 

Йўқ, сен менинг чиройимга шубха билан қарайсан.

– 

Мутлақо ундай эмас, сизнинг қамон қошларингиз, жингалак сочлару хуммор кўзларингиз хеч кимда йўқ.

– 

Гапларинг рост бўлса мени шундай безатгинки кўрган одам ўзини йўқотиб қўйсин.

– 

Меҳмонлар келишадими?

– 

Йўқ, бир киши келади холос.

– 

Ким экан у бекам.

– 

Зобит йигит Аргос хузуримга меҳмон бўлиб келади.

– 

Вой ўлмасам, эрингиз клиб қолса нима бўлади?

– 

Хеч нарса бўлмайди, айни ўйнаб-куладиган даврим, агар хохламаса уни ташлаб кетаман.

– 

Ундай деякўрманг бекам, эрингиз яхши одам, у сизни чинакамига севади.

– 

Бунинг ўзи камлик қилади, мен ҳам уни севишим лозим.

– 

Келинг бекам яхшиси сочларингизни тартибга солиб силаб қўяй, юзларингизга упа-элликларни суркаб безатамиз, бирам хушбўй, бирам чиройли бўлиб кетасизки.

– 

Ростини айт мен чиндан ҳам чиройлиманми?

– 

Эркаклар учун офатижоннинг ўзисиз, сочларингизни тараб хузур қилади киши, бирам ёқимли, бирам хушбўй. Бу сочларни силаган эркак нақадар бахтли бўлади.

– 

Сен кимни назарда тутаяпсан?

– 

Эрингизни-да.

– 

Хадеб эримдан гапираверсанг сени унга олиб бераман.

– 

Мен оқсочни бошига урадими?

– 

Барибир ич-ичингдан эримни севиб қолганга ўхшайсан.

– 

Тавба қилдим бекам, мен бир чўриман холос.

– 

Мен Аргосни кўриб сухбатлашгим бор, тушундингми?

Ўзиям эркакмисан, эркакда.


***


Бойлик жамият ривожигша энг катта таъсир ўтазувчи муъжиза бўлиб жуда кўплаб шодликлар келтириш билан биргаликда жабру-ситамлар ва зўравонлик каби касофатларнинг ҳам сабабчисидир.


Бўри бўйнига арқон боғланган семиз итни учратиб, ундан сўрабди: “сени ким бунчалик семиртирди”

– 

“Хўжайиним овчи” – дебди ит.

– 

Буйнимга қайиш боғланган қисматдан Худонинг ўзи асрасин, оч бўлсам ҳам эркинликка нима етсин – дебди бўри.

– 

Айтган масалинг жуда ибратли – деди Дродо кулимсираб – Сен қул бўлганинг учун эркинликни қадрлайоласан, бизлар бошқача фикрлаймиз.

– 

Қулликнинг жисмоний азобидан ҳам ҳақоратланиши оғирроқ. Хамма бизга нафрат билан қарайди, хохлаганича тахқирлайберади.

– 

Биласанми Эзоп Библияда ёзилишича Худо олдин тупроқдан Адамни кейинчалик унинг қовурғасидан Евани яратган. Уларни жаннатга киритиб, бир нарсани қаттиқ огоҳлантирган. “Дарахтларнинг ўртасида бир туп дарахт ўсади, унинг меваси яхшили ва ёмонликни англатадиган хусусиятга эга. Бу мевадан асло татиб кўрманглар” деб уқтирган. Илон қиёфасида яширинча жаннатга кириб олган шайтон Евани авраб ўша мевани тотиб кўришга давват қилади. Шайтоннинг мақсадини фахмлаган аёл Худонинг огоҳлантирганини унитиб ўша мевани узибтатиб кўради, бўндай қилишга Адамнинг ҳам кўндиради. Ғазабланган Худо Адам ва Евани жаннатдан чиқариб ер юзида захматли хаёт кечиришга, Адам тер тўкиб нон етиштиришга, Ева қийналиб фарзандлар туғишга хукм қилади. Ана ўшандан буён одамлар азобу-уқубат билан яшашга махкумдирлар.

Сен Эзоп кўпам қайғураберма, барчамизнинг тақдиримиз шунақа.

– 

Эхтимол шундайдир-ку Хўжайин, лекин хечбир қулдор қул бўлишга рози бўлмайди. Хўжайинлар қуллик азобини билмайдилар.