ЭЗОП - страница 8



– 

Сен мени хафа қилдинг Милейка, мен файласуфлигим билан фахрланаман, ўртамиздаги севгини поймол қилма.

– 

Агар чинакам файласуф бўламан десанг, аёлларнинг қалбини титратаол, уларга сенинг ақлинг эмас эркаклик махоратинг керак.

– 

Нима, у менда йўқми?

– 

Хушёрлигингда-ку анча баъманисан, аммо тўйиб шароб ичиб олганингда барчасини чилпарчин қиласан, расвосини чиқарасан.

– 

Бу хатоларимни тузатишга харакат қиламан.

– 

Гапларингга ишониш қийин, майли сени бугун хурсанд қилишга харакат қиламан, менга нималар олиб келдинг?

– 

Деярли барча айтганларингни унутмадим, кийим-кечаклар, тақинчоқлар, хархил ширинликлар ва хоказо.

– 

Энг мухим илтимосимни унутибсанг-ку.

– 

Йўқ, ҳеч нарсани унутганим йўқ.

– 

Менинг хизматларимни бажариб юрувчи қул сотиб ол деган эдим, нахотки унутган бўлсанг.

– 

Жонгинам сенинг илтимосингни унутиб бўладими.

– 

Қани харид қилган қулинг.

– 

Хозир – деди Дродо жилмайиб чапак чолар экан.

– 

Лаббай хужайин – деди югуриб кирган оқсоч хотин.

– 

Сандра йўлакда турган қулни буёққа бошлаб кир.

– 

Хўп бўлади.


***


– 

Вой, вой – деди Милейка кириб келган қулни кула-кула томоша қилар экан – Шуми, олиб келган матоҳинг.

– 

Сен хулоса чиқаришга ошиқма – деди Дродо, Эзоп томонга ишора қилиб, – кўриниши беўхшов бўлса ҳам ўзи бир хазина,

– 

Бундай хазинани бошимга ураманми, кўринглар нима дейишади.

– 

Аввал у билан сўзлашиб кўргин, кейин ўзинг билиб оласан.

– 

Мен таниш билишларимга кўз-кўз қиладиган чиройли йигит олиб келгин деган эдим, сен бўлсанг бир махлуқни етаклаб келибсан.

– 

Бекам – деди Эзоп мулойимгина жилмайиб – аввал танишиб олсак, сўнгра биттагина масал айтиб берсам нима дейдилар.

– 

Яхшиси бу башаранг билан менга кўринмасан бўлар эди.

– 

Менинг кўринишим хуник холос, бировларга ўхшаб қалбим сасиган эмас.

– 

Буни дарров хузуримдан йўқот Дродо – деди ярим бақириб Милейка – йўқса бу ердан қочиб кетаман.

– 

Бироз шошилмасангчи.

– 

Йўқ, мени аврашга уринма, сенга мен чиройли, сочлари қўнғироқ, қоматлари келишган қул олиб кел деган эдим-ку.

– 

Шошилманг бекам – деди Эзоп ёқимли товуш билан – Биз қуллар учун қаерда хизмат қилсак ҳам барибир захматли, хамма ерда хўрлик ва хақоратларга уўмилиб яшаймиз.

– 

Нима демоқчисан?

– 

Мени сотиб юборишан осони йўқ, лекин мен каби садоқатли қул топиш амри маҳол.

– 

Хўш, гапир нима демоқчисан?

– 

Тулки умрида шерни кўрмаган экан, кунларнинг бирида у билан юзма-юз келиб қолибди. Шерни биринчи бор кўргани учун чунонам қўрқибдики, оёқ қўлларидан жон чиқиб кетаёзипди. Иккинчи маротаба кўрганда унчалик қўрқмабди, учинчи маротаба кўрганда унга пешвоз чиқибди, бора-бора улар бемалол сўхбатлашадиган бўлиб қолибдилар. Қиссадан хисса шуки биз гўзал хотинларнинг хуснига қандоқ кўниккан бўлсак, бадбашаралар улар ҳам кўникиб кетишади.

– 

Сен хали ўзингни шерга ўхшатасанми – деди Милейка шарақлаб кулар экан – Қаранглар бу шер эмиш, мен эса тулки, сен ўзингни яхшиси итвачча деб атагин.

– 

Йўлбарс билан тулки икковимиздан қайсимиз чиройли деб бахслашиб қолишибди. Йўлбарс терисининг чиройи биланмақтанибди. Шунда тулки туриб: менинг чиройим теримдамас, юрагимда” – дебди.

– 

Сени ҳали чиройли юрагинг ҳам борми?

– 

Биз қулларнинг барчасини юраги чиройлидир, хуник бўлишига сизлар имкон бермайсизлар.

– 

Бу қул анча билимдонга ўхшайди.

– 

Товус Турнанинг патларидан кулиб, уни кўп мазах қилар экан. Менинг зарбоб чирой патларимга хавас қилсанг керак, сен беўхшов “сўтакбой”! Унга жавобан Турна – Мен юлдузлар томон учаман, осмоннинг юқори қатламларигача парвоз қиламан, сен эса ерда, батқоқликларда зарбобпатларингга маҳлиё бўлиб юраберасан. Эх бечора” деган экан.