Абадият қонунлари. 1-китоб - страница 22
Падарибузрукка уҳда этилмиш иш – Бобурийнинг «Вақойиъ Бобурий» асарига қисқача изоҳли луғатни мустақиллик даври учун қайта яратмоқликда ҳам хизматда турилмиш эрди.
Яна бир шоир Боқир эрди. Анчалар бурунроқ ўтмиш бўлғай. Хуштавозеъ, маданиятли, ўқимишли эрди. Мумтозликдин билгич эрди, ончаким падарбузрукимиз онинг илмин эътироф этмишдур. Падарбузруккаким хизматда кўрилмиш эрди, дунёвий даврадин эртароқ турмиш бўлгай.
Яна бир шоир Иъмодиддин Улфат эрди. Улким ҳисобдорликда ишламиш эрди. Падарибузрук они шеъриятда ўзига устоз санаб эрди. Улким шеърий девон тартиб қилиб эрди, шеър-ғазаллари анчайин дуруст эрди, мумтозликка мансуб. Девон тартиб бермиш ҳам эрди, лек нашрига улгурмагай, ул девонниким тахрир ва кўрик учун падарибузрукимизга топширгай. Сўнгралар улнинг фарзандиким, исми Зафарбек эрур, онинг жидд-эҳтимоми бирла нашр бўлмиш бўлгай. Дуруст иш чиқмиш. Ул девонким, Муқимий ва Завқийлар чин эътирофига сазоворликда санамоқлик бемуболағадур. Лек онинг ўзиким, сезилмишича, анчайин таъб инжиқлигида ҳам эрур эрди.
Танимишлардин яна бир Турсуной опа Содиқ қизи эрди, падарибузрукимиз томонидин «Турсунбуш”га мулаққаб бўлмиш эрди. Улким олийгоҳда адабиётдин таҳсил айтмиш ҳам эрди, шуаролардин эрди, маънили ва чиройли сўзлар ва шеърлар айтур эрди, оқилалик топиб эрди, оммавий намоёнликлари кўп бўлмиш эрди. Падарибузрукка эътиқод ва эътирофлари кучли эрди, анчайин яқиндиллиликда эрди. Ул ҳамким ушбунинг ёзуви даврида даврадин чиқмиш бўлгай.
Онингким укаси бўлмиш бўлгай эрди, Охунжон отлиқ, ҳисоб илмидин анчайин тиниқ билгич эрди, ончаким ул кабилар вилоятда икки-учдур, ул ҳам домла эрди, сершогирд бўлиб эрди, ҳисоб илмида ҳар не нозик ва чуқур қонуниятли маълумотларниким одамийга етказа билур эрди.
Бир Маҳжурийнинг ўғли Мақсудбек хожи эрди. Маҳжурийким домулло бўлмиш эрди, ўз даврида қувғин ва машаққатлар кўп тортмиш бўлғай. Онинг ўғли Мақсудбек хожи ҳам мумтозликка мансубдур. Ажиб ишлари бор эрди. Бири қўли ва кўзи етмиш илмли кишилардин маълумотларким йиғиб, девон тартиб қилиб эрди, падарибузрукни ҳам ул девонга боғлаб эрди. Ўзи исломий эрди, ибодатгўй эрди, жўн қироатли эрди. Кўп маъқул инсон эрди, эътироф бирла муносабатда турур эрди. Йўқлаб, бир неча суҳбатлар қурилмиш эрди. Борилур, кўришилур, албат мақсад бирла бир иш устида турур, ҳар нечук дурустдур!
Яна бир шоир Рафторий эрди. Замондош эрди, жўшқин эрди, шеърким онга қуйилиб келмиш эрди, бир уринса, они жуда тез биткарувчи эрди. Шеърларин маъниси ҳар турфадур, илҳом-ла ҳар соҳага қарар, тўхтовсиз шеърга солур, дурустдур. Илҳом-ла тошқинлигин ўзи ҳам сезмас, лек анчайин чапани ҳам эрди. Эътироф бирла муносабатда эрди. Тадбирларда келгувчи эрди. Устоззода санаб эрди. Шеърият бобида ажиб суҳбатлар кўп тутилиб эрди. Ўзи тилаб эрди, онинг шеърлари саралаб берилмиш, дуруст сайланма бўлмиш, оммалашурми ёинки йўқ, онингдиндур, лек сайланмада сўзбошидаким онинг жамият учун аҳамиятли қирраларин ёритиб, кўрсатилиб эрди. Улким даврбопликда эрди. Янаким ҳар йил неча-неча ўнлаб таълим масканларида ўзи бош суҳбатлар уюштирмаса, кўнгли тўлмас эрди. Ажаб, улким фидойиликда, эзгу фикр таратурликда эрдиким, ул шижоат, ул интилув, ул иш бошқа шуароларда кузатилмамиш эрди. Ўзи эрса, сал чапанироқ эрди. Ушбунинг тахрири даврида қўрққисдин даврани тарк этмиш бўлгай.
Яна бир шоир Фарид Усмон эрди. Ажабки, гоҳ назмда эрди, гоҳ насрда… Ҳар нечук даврбоп ўйларни қолипга сола, қофиясин келтира билур эрди. Падарибузрукка ихлоси баланд эрди. Ўзи ўзбек дўпписин бошидин тушурмас эрди, лек дўппин бошда қияроқ тута киюр эрди, чапаниликка мойилликдин. Лек сўзни тоза келтирур эрди.