Микрокристаллик целлюлоза технологияси - страница 5
ни ортиради. Барабанлар юзасида целлюлоза массаси қатлами шаклланади, қатлам сиқилгандан кейин қуруқлик даражаси 30- 40% ни ташкил этади
2.2-расм. Ювиш пресси.
2.3-расм. Spin-flach drier типидаги қуритгич қурилмасининг технологик схемаси: 1 – ҳаво иситкич;
2 – қуритиш камераси; 3 – ҳўл целлюлаза порошогини юклаш ҳудуди; 4 – циклон; 5 – ҳаво оқимини ёпқич; 6 – чанг тутгич қопи; 7 – сўрувчи вентилятор.
Пресс тешикли иккита барабанлардан иборат бўлиб, бир-би- ри томон айланади. Барабанлар 4—6% ли целлюлозали ваннага чўктирилган. Барабанлар орасидаги тирқишни, улардан бирини горизонтал йўналишда силжитиб бошқариш мумкин.
Аэроҳаво қуритгич Spin-flach drier технологик схемаси 2.3-расмда келтирилган.
Порошокли целлюлоза хоссалари
Ёғочдан олинган техник целлюлоза ва бир йиллик ўсимлик- лар (каноп, сомон ва пахта толаси) дан олинган целлюлозани 10% ли сульфат кислота эритмасида гидролитик деструкция- лаб, олинган бир нечта порошокли целлюлоза намуналарининг сифат кўрсаткичлари аниқланган. Барча намуналардан олинган порошокли целлюлозанинг унуми 72—87%. Порошок заррача- ларининг узунлиги, мкм: пахта целлюлозасидан олинган -21- 50; ёғоч целлюлозасидан олинган -50-90; сомон целлюлозадан олинган -75. Порошокли целлюлозанинг муҳим физик кўрсат- кичларидан бири унинг ҳажм зичлиги ҳисобланади. Порошок целлюлозанинг ҳажм зичлиги заррачаларининг шакли, ўлчам- лари, намлиги, ғадир-будирлиги ва бошқа кўрсаткичларига боғ- лиқ. Ҳажм зичлиги қанча кичик бўлса, майдаланиш даражаси шунча юқори ва материалнинг сирт юзаси шунча катта бўлади. Энг катта ҳажм масса пахта целлюлозасидан олинган порошокда 0,320г/см>3, ёғоч ва каноп целлюлозасидан олинган порошоклар- ни ҳажм массаси бир-бирига яқин -0,130,0; 140г/см>3, яъни пах- та целлюлозасидан олинган порошокдан тахминан 3 баробар паст. Сомон целлюлозасидан олинган порошокли целлюлозада эса жуда паст -0,096г/см>3. Олинган порошок намуналарнинг солиштирма юзаси буғни сорбцияланиш қобилиятига қараб аниқланган [40]. Порошокли целлюлозанинг солиштирма юза- си юқори бўлиб, 230—290 м>2/г атрофида. Намуналарни сув тутиш хоссасида, келтирилган усулда, аниқланганда анча паст (55%). 2.4-расмда дарахтдан олинган порошокли целлюлозанинг мик- роскопик кўриниши келтирилган.
а) б) в)
2.4-расм. Ёғочдан олинган порошок целлюлозанинг микроскопик кўри- ниши: а) – арча; б) – қарағай; в) – 5% ли сувли гелини юқори тезликда дис-
терглангандаги микроскопик кўриниши. (100 марта катталаштирилган).
Порошокли целлюлозани узлуксиз усулда ишлаб чиқариш
Қозон технологик университети (Россия) олимлари порошок- ли целлюлоза олиш технологияси ва қурилмаларини яратиш ҳамда такомиллаштириш бўйича кўплаб тадқиқотлар олиб бо- ришган. Жумладан, Д. Б. Просвирников бошчилигида бир гуруҳ тадқиқотчилар узлуксиз усулда порошокли целлюлоза ишлаб чиқариш қурилмасини ишлаб чиққанлиги бўйича патент олиш- ган [40,41]. Қурилманинг принципиал схемаси 2.5-расмда кел- тирилган.
Қурилманинг ишлаш принципи. Дастлаб, хом ашё —ёғоч пайраха, қипиқлар ёки бошқа ёғоч чиқиндилар қурилмага май- далаш ҳамда унга сув ёки кислота эритмасида гидролизлаш учун юкланади. Компонентлар қисман аралаштирилгач, масса цилиндр шаклидаги реакторга узатилади, буғ ёрдамида дастлаб гидролизланади. Реакторда масса (хом ашё) юқори босим ва температурада олиб борилади. Қурилмага ўрнатилган автома- тик назорат элементлар реактордаги буғ босими, температураси ва циркуляция жараёнларини бир меъёрда бажариб боришни таъминлайди. Бу жараён узлуксиз давом этади. Реакторда ҳо- сил бўлган лигнин аралаш хом ашё, буғҳаво аралашмаси билан ишлов бериш учун махсус камерада ишлов берилади. Сўнгра