Микрокристаллик целлюлоза технологияси - страница 6
масса, ишқорий эритма билан ишлов бериш учун резервуарга узатилади.
2.5-расм. Порошокли целлюлозани узлуксиз олиш қурилмасининг принципиал схемаси:
– — хом ашёни сув ёки кислота эритмаси билан аралаштириш қурилмаси;
– — аралаштиргич; 3,35,43,46,51,54 – приводлар (юргизгич); 4 – сув ёки кислота учун вентиль; 5 – хом ашё юклаш қисми; 6 —цилиндр шаклидаги қалин деворли канал; 7 —тўсиқ; 8,9 – поршенлар; 10,17 – штоклар; 11,12,18,19,27,30, 37,38,39,48,49,56 – вентиллар; 13,14 – каналлар; 15,16 —
поршенлар; 20 – хом ашёга дастлабки ишлов берувчи реактор; 21 – канал;
22 – тешикли қувур; 23 – вентиль; 24 —лигнинли целлюлозани буғловчи камера; 25,28 – гидравлик клапанлар; 26,29 – ишчи оралиқлар; 31 – лигнинцеллюлоза толаларини ишқор билан ишлов бериш учун резервуар; 32 – резервуар қобиғи (кўйлаги); 33 – панжара; 34 – лигнин целлюлозали толаларни ишқор билан аралаштиргич;36,47 – насослар; 40,41 – буғ қувурлари; 42,50 —эгилувчан шнекли транспортёр; 44 – ювиш қурилмаси; 45 – аралаштиргич; 52 – целлюлоза толаларини кислотали гидролизловчи горизонтал реактор; 53 – айланувчан шнек; 55 – форсунка; 57 – ювгич қурилмаси билан таъминланган порошокни чиқарувчи узел; 58 – ювиш учун вентиль; 59 —фильтр; 60 – масса насос; 61 – ювинди (оқава) сувни тўкиш учун вентиль.
Ишқорий эритма билан ишлов бериш атмосфера босимида олиб борилади. Резервуарда ишқор эритмаси билан ишлов бе- риш натижасида масса таркибидаги лигнин ва бошқа қўшимча- лар ажратилади. Резервуардан толали целлюлоза массаси транс- портёр ёрдамида ювиш узелига юборилади. Ювиш жараёни уз- луксиз тоза сув циркуляциясида олиб борилади. Ювилган масса кислотали гидролизлаш учун навбатдаги реакторга берилади. Реакторда масса узлуксиз аралаштирилиб турилади. Целлюлоза толалари тегишли полимерланиш даражасига етгач, целлюлоза порошоги, якуний ювиш учун навбатдаги реакторга узатила- ди. Ювилган целлюлоза порошоги фильтр ёрдамида суюқлик- дан ажратилиб, қуритилади ва дезинтегрция (титилади) ланади. Олинган целлюлоза порошогининг кристаллик коэффициенти 0,75—0,85, дисперслиги 1,1—1,5 м>2/г ни ташкил этади. Узлуксиз усулда целлюлоза порошогини ишлаб чиқарадиган қурилма- нинг афзаллиги – энергия, кимёвий реагентлар кам сарфланади, натижада атмосферага чиқариладиган зарарли моддалар кама- яди. Порошокли целлюлоза олишнинг анъанавий усули цел- люлозани гидролизга учратиш ва қўшимча механик майдалаш ҳисобланади. Бу усулни такомиллаштириш бўйича бир қанча таклифлар бўлган. Масалан, №2478664 С2 патентда целлюло- зага Льюис кислота эритмасини органик эритувчи билан ара- лаштириб ишлов бериш. Целлюлоза япроқли ёки игна баргли дарахтдан сульфатли усулда олинган. Гидролизлаш концентр-
ланган минерал кислота эритмасида олиб борилиб, сўнгра ювиб қуритилган. Олинган маҳсулотнинг полимерланиш даражаси 150—260. Шу каби таклифлар адабиётларда кўплаб учрайди.
Микрокристаллик целлюлоза Микрокристаллик целлюлоза (МКЦ) – бу кимёвий дес-
трукцияга учратилган α-целлюлоза бўлиб, тозалик даражаси ва структура элементларини тартибланган (параллел) қисмлари юқори, молекулалари кристаллографик ориентирланган цел- люлоза. Сувда эримайди, ғовақ сочилувчан, 75—80% кристал- ликка эга бўлган порошок, кристалларининг ўртача узунлиги 1нм дан 400 нм, ҳидсиз, маззасиз, заҳарсиз. Хоссаси жиҳати- дан МКЦ табиий целлюлозага яқин. Полимерланиш даражаси: пахтадан олинган— 260—330; ёғочдан олинганники – 140 гача; мерсеризацияланган – 55—75; регенирлаб олинганники – 30—45. Устмолекуляр структураси микрофибрилли, аморф ва кристал- лик участкали: