Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман - страница 11



– Ана шунақа. Бизнинг хотин жуда қаттиқ. Унча бунчасини танлама-

ганмиз. Бошқарувчи қандай бўлса, унинг рафиқаси ҳам шундай бўлиши керак. Биз ҳам қўрқамиз ундан. Шернинг хотини ҳам шер бўлади-да. – Деб вазиятдан чиқиб кетди. Хонадаги таранг ҳолат, худди тортилган қайиш бўшатилгандек яна ўз ҳолига қайтди. Сталиннинг ёнига Жуков ўтириб, кулоғига «буйруғингиз бажарилди ўртоқ Сталин» деб пичирлади. Сталин унга маъмнун қараб, хонага киришга имлади.

– Хўш Ўртоқ Жуков, ҳисобот беринг. – Деб, у худди унга суюклиси-

дан ҳабар келтирган кабутарга, минг орзу ҳаваслар ичра уни жажжи қанотларини аста силаб ўпгудек, ҳурсанд Жуковни шоширди. У яхшилаб ўтириб олиб, икки қўлини креслонинг икки четига қуббадек қўйиб, худди шу тобда мазза қилиб кино томоша қиладигандек жойлашиб олди.

– Менга Михаил Массон ҳақида топшириқ берган эдингиз.

– Хўш, хўш? – Деди Сталин эндигина суянган креслосининг лабига

силжиб, масала жиддийлигини ва батамом сиёсий равишда боришини сезди. Ҳозиргина ниманингдир илинжи акс этиб чарақлаб, сал бўлса хонани ёритгудек чароғон тортган кўзлари, дарҳол жиддий тус олди. Жуков қўлтиғига қистириб олган оқ қоғозли, боғичлари тугун қилиб боғлаб қўйилган папкани столга қўйиб, худди кундалигига баҳо қўйди-ришга шошилаётган октябрятдек энтикиб кетарди. У аста тугунчани еча бошлади, ичидан ҳужжатларни саралаб, энг муҳимини қўлига олди-да ўқишни бошлади.

– Михаил Евгениевич Массон ёшлигидан ЎзСССРда. Самарқандда

катта бўлган. 1916 йилда, Самарқанддаги ўғил болалар гимназиясини аъло бахо билан битирган. 1917йил СССР аскарлар депутатлари аъзоси бўлган…

– Қисқароқ қилинг. – Дея бир қўлини унга силтаганча, худди имти-

хонга кирган талаба, ҳаяжонланиб ёдлаб бераётгандек, гапраётган Жуковни тўхтатди Сталин. Жуков дарров тўхтаб қўлидаги қоғозни папкадаги бошқа ҳужжатлар устига оҳиста қўйиб, чуқур нафас олиб гапиришда давом этди.

– Қисқаси шуки, Массон тарихчи олим. Унинг аёли Галина Анатоли-

евна Пугаченкова ҳам тарихчи олим. Ҳозирда эр-хотин СССРга қарашли, Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятида, обидаларни ўрганиш билан маш-ғул.

Бу гап Сталиннинг бояги хуш кайфиятини тарқатиб, трубкасини чуқур-чуқур тортишга сабаб бўлди.

– Қизиқ тарихчи олимларнинг менга хат ёзишга қандай ҳадди сиғди

экан-а? – Менсимагандек қоп-қора, қалин қошларини учириб, Овозини пастлаб Жуковга кинояли қаради.

– Хатни ўқидингизми? – Деди Жуков, худди ҳамма ҳақиқат шу хат-

да-ю, улар бу хатни ўқишса бутун ҳақиқат ойдинлашадигандек.

– Айтганча хат… унутибман, – деб Сталин илкис ўрнидан турди. У

Стол тортмаларини тортиб хатни излай кетди. Улар хатни очиб ундаги маълумотни ўқидилар ва бир-бирларига жавдираганча туриб қолдилар.

Хатда Массон Сталинга, Самарқанддаги Гўри Амир мақбараси ости-да кон мавжудлига шубҳаси борлиги, ҳалқ орасида Амир Темур сағанасига хазина яширилганлиги ҳақида гап юришини ва агар бу гап нотўғри чиққан тақдирда, улар ҳеч бўлмаса Амир Темур қиёфаси ҳақида, унинг тарихи ҳақида ўрганишларини ва тарихга баъзи керакли маълу-мотларни қўшиш имконияти борлиги ҳақида ёзилган эди.

Сталин, Амир Темур ҳақида кўп китоблар ўқиганини, ёшлигида унинг ўгитларини яширин сақлаганини эслаб, мийиғида айёрона кулиб қўйди. Худди анчадан бери режалаган иши кимнингдир сайи ҳаракатлари билан амалга ошгандек. «кўнгилдагидек иш бўлди» демоқчидек, Жуковга сабаби номаълум табассум билан Буйруқ чиқарди.

Буйруққа биноан Самарқанд экспедитциясига, СССРда таниқли бўлган олимлар ва ёзувчилар. Ўз даврининг етук мутаҳасислари жалб қилинди.