Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман - страница 15



бунча куюнасиз? Бир бало бўптими дебман йиғлашингиздан.

Боласининг шариат маън этган ишларига бу қадар енгил қарашини кўриб, она бир зум боласига ҳайрон назар солиб туриб, энди унинг ростакамига жаҳли чиқди.

– Эй бола, – деди у Маликни енгига чангал солиб. – Бало нималигини

сен қаёқданам билардинг. Сенларга ишқ муҳаббатдан бошқасини танитмаяпти-ку бу ҳукумат. Икки калима сурани билмайсан, бало мана шуда. Сен очдинг нима, очмадинг нима тепасида турдингми, сен ҳам кофирсан тамом. – дея икки қўли билан, гапим тугади, у ёғи ўзинга ҳавола дегандек, кафтларини ўғлининг юзига пеш қилди.

– Қўй онаси, қаттиқ қарғама, – деди бошини қуйи солиб, индамай

ўтирган отаси, онасининг гапидан сесканиб кетди.

– Қарғаганим йўқ отаси. Мен онаман ўз боламни қарғайманми? Буни

шу тобда қайтармасангиз, эрта-индинга болаларининг ва набираларининг қарғишига қолади, —дея унга қўлини бигиз қилди. – Бу15дўсара алалабад шундай ёш бўлиб қоламан деб ўйлаяпти. Умр шундай деб ўйлаяпти. Қоронғу қолган юртда, қора шақшақ подшо бўлур деган экан машойиҳ-лар.

Малик кулиб, худди бир оми аёлнинг арзимаган нарсага қилаётган жанжалини қаранг дегандек, бошини силкитиб онасига масҳаромуз аммо меҳрли юзланиб:

– Фантазёрсиз-а ойи. – деди жилмайиб.

– Ҳа кул, кул сенга ҳозир кулгили. Эртага катта бўлиб болаларинг,

болаларинг бўлмаса, набираларинг сендан «ота ёшлигингизда ота-онангиз сизга шариаътни тушунтиришмаганми? Ҳалол-ҳаромни фарқини айтишмаганми» Деганида кўрамиз ҳолу-ахволингни.

– Нималар деяпсиз ойи, бу нарсалар эскиликда қолиб кетди. Ҳаёт ол-

динга олға босаяпти. Менинг болаларим сиз айтаётган нарсалар нима-лигини ҳам билмай ўтса керак. Агар биронтаси бир тарихчи бўлиб етишмаса, —деди ишонч билан.

Онаси йўқ дегандек бош чайқади, қўлини ўғлига адил узатди-да, кўрсаткич бармоғини теппага қаратиб,

– Аллоҳ ўз номини, ўз динини ерга кўмдириб,16забҳ қилиб

қўймайди. Мана кўрасан мени айтди дерсан, ҳали шундай замон келадики, бугунги кийган кийимингдан ор қилиб қоласан. Бу кунлар ўткинчи, биз мусулмонларга азмоиш бу, шу17азмоишларга алданиб18даҳрий бўлиб қолма болам. – деди онаси.

Онасининг гапларидан завқланиб, илжайганча хонага кириб кетаётган ўғлининг кетидан зорланиб қолди.

Худди шу дамда Экспедитциянинг Яна бир аъзоси Садриддин Айнийнинг эса уйида сал кам тўй-тантана. Садриддин Айний ўз даврининг етук намояндаси, бир қанча асарлар муаллифи, ўткир қалам шоир, адабиётшунос олим ҳам эди. Тожик, Ўзбек Рус, тилларида бенуқсон гаплаша оладиган, араб алифбоси билан ҳам яхшигина таниш эди. Ёши анча кексайиб қолгани учун, оёқ оғриғидан ҳассага тираниб юрар, чаккаларини ёпиб кетмаган, бир уюм бўлиб ўсган соқоли унинг қиёфасига донолик баҳш этарди. Буюк иш олдидан ҳамкасбларни, шоиру ёзувчиларни йиғиб зиёфат берди. Зиёфат қизиб, шоирлар янги шерлари билан мақтанар, ёзувчилар устоз Айнийга тилаклар билдириб уни қутлашарди.

Айний ўзининг буюк асари, бу Темурланг гўрининг очилиш бўлишини ҳамкасблари ва шогирдлари орасида қайта-қайта такидларди. Ҳар гапирганида соқолини пастга силаганча, бошини эгиб мулозамат қилиб қўярди. Бутун дунёга бундай жоҳил инсон ҳақида мисли кўрилмаган асар тақдим қилишини, кўпиртириб гапирди ўз сўзида. Ва экспедитция ҳақидаги мақоласи ўзини кўп куттирмаслигига ваъда қилди.

Экспедитсияда ҳаммадан кўра муҳимроқ инсон Михайил Михайилович Герасимовга эса бу иш оддий экспедитция эди. Ҳар дойимгидек ишдан келаркан, бир финжом иссиқ қаҳва билан, «Комсомолская Правда», «Большевик», (ўша давр рўзномалари) рўзномаларини олиб мутоала қилди.