Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман - страница 2
Бу воқеа 1925 йил баҳор ойида содир бўлди. Ҳатто тушлиқдан воз кечган Михаил, шомга яқин шошиб қолди. Апил-тапил нарсаларини йиғди-ю қўлтиғига қистиририб, хайрни ҳам насия қилганча Гўри Амир томонга югура кетди. Тор кўчалардан бирида у тошдек қотди. Нигоҳи осмонга тикилганча, осмондаги нурдан кўзларини уза олмади. Шу қотиб турганча у бир неча дақиқа қимир этмади. Олдидан одамлар ўтиб борар, гоҳ-гоҳ унга кимдир урилиб кетар, аммо Михайил Евгениевич худди сеҳрлаб қўйилгандек тик турарди. Бир маҳал у ўзига келиб кўзидаги ойнагини олиб дастрўмолчаси билан артиб, яна тақиб олди. Худди энди у нурнинг ичидаги ғайбни кўрадигандек.
Нур, Гўри Амир тепасида осмонга тикка кўтарилган, гўёки осмондан кимгадир лифт ўрнатилган-у атрофда буни ҳеч кимса пайқамаётгандек. Ўша нурли устун атрофида аллақандай темир буюмлари ҳам ҳавода муалақ турганини кўриб, Массон папкасидаги катта яшил муқавали, сем-из китобни шоша-пиша олиб варрақлай кетди. У китобни ҳарсиллаганча варрақларкан бармоқларини гоҳ-гоҳ ялаб, шу қадар берилиб кетганидан кўчанинг ўртасига чўккалаб ўтирганини ҳам сезмай, одамларнинг ғалати, кулимсираб худди телбага қарагандек орқаларига қараб, қўллари билан кўрсатиб унга ҳайратланиб қараганларини ҳам сезмади. Аммо нур тез орада ғойиб бўлди. Массон ўзини ғайб кўрган-кўрмаганини текшириш учун, отрофдаги ўша маҳалла одамларига, улар ҳам бу воқеани кўрган-кўрмаганликларини сўради. У шу қадар ҳайратда эдики, унинг нигоҳлари кишини қўрқитарди. У мурожат қилган кишилар, унинг кўзидаги бу илм алангасини телбаликка ҳам йўйган бўлиб, ҳамма ҳам унинг саволларига жавоб беришга ошиқмади. Бир ҳил кишилар бундай воқеа тез-тез содир бўлишини, кўпинча нимадандир огоҳлантиришини айтишди. Аммо бош-қалар, ҳеч нимани кўрмаганларини, аксинча унга шундай кўринганини айтиб ўтиб кетишди.
Массон тинчлигини йўқотди. У кечалари уйқусизликдан қийналарди. Тун ярмида туриб бирдан китоб варрақлар, яна бирдан кундалигига нималарнидир қайд қилган бўлиб, балкондан осмонга узоқ термулганча тонг оттирарди. Гоҳо кундалигини қучоқлаганча уҳлаб қоларди. Ўша пайтлар ҳеч қандай ғайбга ишонилмас, аксинча рад этилар, уни илмий нуқтаи назарда исботлашга уринишарди. Лекин бу воқеани ҳеч қандай нуқтайи назар билан исботлаб бўлмас эди. Унинг рафиқаси1Галина Ана-толиевна Пугаченкова, кўзларини дойим, ҳатто кулганида ҳам маюслик тарк этмасди. Қошлари ўша давр урфида қилдек қилиб терилган, каштан сочлари эса жингалак қилиб ортига қайтарилган, кийиниш услубига унчалик аҳамият бермаса-да, кийган киймлари унга жуда ярашиб турарди. Чунки табиятан ориқдан келган, ўрта бўйли аёл. Елкалари кенг бўлгани билан жуссаси этига ёпишгани учун, унчалик савлат бағишламасди. У эрининг ҳолатидан ташвишда, уни ҳадди-ҳаракатларига ҳадик билан қараб, кечалари унинг осмонга термулган кўзларидан қалқиб чиқаётган кўз ёшларга гувоҳ бўлиб қолди. Аввалига у тушунмади.
– Бошига бир ташвиш тушганмикан, —дея ўрнидан турди. Шиппаги-
ни, оёғининг бош бармоғи билан каравот тагидан излай бошлади. Ҳозиргина тўғри хаёлда ўрнидан туриб келаётган Галинани нима жин урди-ю, хаёли умуман бошқа тарафга кетди.
– Миша, сенга нима бўлаяпти? – Дея уни тергай бошлади.
– Ҳеч нима, ўзим шундай, – хаёллар оғушида қанотсиз парвоз қилаёт-
ган Михаил, беҳосдан ортидан келган рафиқасининг ҳавотирли овозидан чўчиб тушди.
– Миша. Мен сени кеча таниганим йўқ, – деб унга, талабнамо тикил-