Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман - страница 3
ганча, қўлини белига қўйиб турганини кўрган Михаил Массон,
– Нега ундай қарайсан! – деб ўзича ўшқирган бўлди. Ва худди ўғри
мисол кўзларини олиб қочди.
– Йўқ, бунақаси кетмайди. – Деди-да, Галина эрининг қаршисига стул
қўйиб олиб, унга шундай тикилди-ки, Михаилнинг чораси қолмади.
– Мен…, – деб нимадан гап бошлашини билмай чўзилди Массон.
Унинг жавдираган кўзлари Галинани баттар шубҳага солиб, унга бўлган ишончини сўндира бошлади. Худди бир жиноят устида қўлга туширган миршабдек, қўлларини қовуштириб, қошларини чимирганча, ундан изоҳ талаб қила бошлади. – Хўш, сен? – Деди у, икки кўзини, унга қандай изоҳ беришини билмай бошини эгиб ўтирган эрига тикиб.
– Биласанми…, – дея гапини бошлолмасди Массон.
– Айтақолсангчи, нима бўлди ахир? Одамни интиқ қилмасангчи! —
Асабийлаша бошлади Галина. Михаил эса ўзини ҳали у ёққа-ҳали бу ёққа солиб, қўлидаги газетани бураганча, гапиролмай уф тортди. Унинг ичидан гапни суғириб олишга зўр бериб уриндарди Галина. М. Е. Массон чуқур хўрсиниб, худди бирор кишининг ўлими ҳақида хабар беришга ҳозирланаётган одамдек. Стол устида турган графиндан стаканга сув қуйиб бир ҳўплаб олди-да, – Биласан, Гўри Амирга кўп бориб тураман. У ерда тарихга оид, кўп маълумотлар олишим мумкин. Шунга…, – деди тутилиб-тутилиб, яна бошини эгди.
– Гапиравер. Сени эшитяпман, – унинг оғзига тикилганча кейинги га-
пини пойларди Галина. Унинг шусиз ҳам қилдек ингичка қошлари, борган сари чимирилиб, унинг латофатли чеҳрасини файз тарк этди.
– Ҳар доимгидек иш билан машғул эдим. Бир маҳал, бир аёл, – деди
М. Массон қўлидаги газетани стол устига қўя туриб, нима бўлса бўлди, бошга тушганни кўз кўради дегандек, хўрсинди. Галина унинг шу гапини кутиб турган эканми, ёки аксинча шундан қўрқиб турган эканми, гапни давомини эшитиб ҳам ўтирмай ўрнидан сапчиб турди.
– Тушунарли. Ўзим ҳам шундан қўрққандим. Аёл, аёл. Бир умр шун-
дан қўрқдим. Оилани муқаддас билдим, ҳамма вазифаларимни бажа-ришга интилдим. Манна оқибат! – деди-ю кескин ўгирилиб, – у билан қаерда танишдинг? – Деди жон ҳолатда. Савол берди-ку, жавобини кутиб ўтирмай, яна гапиришда давом этди. Унинг овози баъзан пастлаб кетар, худди йиғидан гапиролмаётгандек. Гоҳо овози шу қадар баланд чиқарди-ки, гўё ҳамма ерни вайрон қилгудек. Ниҳоят бир бурчакка бориб бошини қаттиқ сиқиб ўтириб олди. Худди гапига ишонгиси келмагандек, гоҳ-гоҳ бошини сараклаб, – йўқ – деб бақириб қоларди. У Михаилга қараб яна нимадир демоқчи бўлди-ю, гапи оғзида қолиб, лаблари титраганча йиғлай бошлади. Ўтирган жойидан ўқдек отилиб, ўзини йўқотиб қўйди. Стулларни отиб ташлади.
Михаил рафиқасини ҳолатини кўриб, ўз дарди ҳам эсидан чиқди. Рафиқаси уни нотўғри тушунганини кўриб, юпатишга ҳаракат қилди. Аммо Галина эшитишни ҳам хохламасди, – Сени деб шу касбни танладим. Не-не қийинчиликларга дош бераяпман. Ватандан узоқда. Сен бўлсанг. Сен… – дея Массонга юзларига қора суркатиб улгурган, кўзларида қалқиб турган ёш билан, илтижоли қаради. Яна нимадир демоқчи бўлди-ку, мижжаларидан тирқираб тушаётган ёшларини, юзидан сидириб дилидаги гапини насия қилди.
Михаил ўрнидан туриб Галинани хотиржам қилишга ҳаракат қилди. Аммо у ҳали у бурчакка бориб уф тортар, ҳали бошқа бурчакка бориб бошига енгил мушт уриб қўярди. М. Е. Массон хотинини ҳарчанд босишга уринмасин, у эрининг гапларига қулоқ осмасди.
– Нималар деяпсан Галина. Қанақа аёл? Қанақа ҳиёнат? – Деб ним