АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ВА ЖАМОАТ МАРКАЗЛАРИНИ МЕЪМОРИЙ РЕЖАЛАШТИРИШ. Ўқув қўлланма - страница 4




Бундан ташқари, ипотека кредити уч йиллик имтиёзли давр ва биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан 15 йил муддатга берилади. Кейинги йилларда кредитнинг фоиз ставкаси Марказий банкнинг ҳозирги вақтда йиллик 9 фоизни ташкил этадиган қайта молиялаштириш ставкасидан ортиқ бўлмайди.


Дастурни молиялаштиришга фақат 2017 йилда 2 триллион 121,5 миллиард сўм йўналтирилади, шу жумладан уй қурувчиларнинг маблағлари билан биргаликда давлат бюджетидан 350,0 миллиард сўм ажратилади, шунингдек, тижорат банкларининг 2 триллион сўмдан ортиқ миқдоридаги кредит ресурсларини жалб этиш назарда тутилади.


Умуман олганда, Дастурда 2017 йилда 15 мингта янги уй ва квартира, шу жумладан 4608 та биринчи турдаги, 3739 та иккинчи турдаги, 3672 та учинчи турдаги уйларни ҳамда 0,06 гектар майдонга 3, 4 ва 5 хонали 2981 та бир қаватли уй қуриш назарда тутилади.


Шу билан бирга янги қурилаётган уй-жой массивларида фақат давлат ресурслари ҳисобига 415,3 километр сув таъминоти тармоқлари, 291,5 километр электр таъминоти тармоқлари, 316,9 километр газ таъминоти тармоқлари ва 260,3 километр автомобиль йўллари, шу жумладан, массивлар ичида кириш йўллари ва йўллар, шунингдек, 134 та ижтимоий инфратузилма объектини барпо этиш мўлжалланмоқда.


Қурилиш-монтаж ишлари сифатига қўйиладиган талабларнинг оширилиши Дастурнинг яна бир муҳим хусусияти ҳисобланади. Бунда асосий қурилиш материаллари ва буюмларга қурилиш-пудрат ташкилотларининг харажатларини оптималлаштириш ҳисобига барпо этиладиган намунавий уй-жойлар қиймати пасайиши таъминланади.


Бундан ташқари, уйларнинг арзонлигига Дастур иштирокчилари учун солиқ, божхона имтиёзлари ва бошқа имтиёзлар берилиши туфайли ҳам эришилади. Масалан, пудрат ташкилотлари арзон уйлар қуриш доирасида бажариладиган ишлар ҳажми учун солиқларнинг барча турларини ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод этилади.


Ушбу Дастурнинг самарали амалга оширилиши давлат тузилмаларининг алоҳида назорати остида бўлади, унда назарда тутилган кўрсаткичлар бажарилишининг тизимли мониторинги олиб борилади.


Янгиланган лойиҳалар бўйича барпо этиладиган уйлар ўзининг нарх параметрлари, сифат тавсифлари ва шинамлилиги бўйича Марказий Осиёда ўхшаши йўқлигини эътироф этиш зарур.


Қарорнинг амалга оширилиши қишлоқни ободонлаштиришнинг ва қишлоқ аҳолиси ҳаёт даражасини тубдан оширишнинг асосий омилларидан бири сифатида қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қуриш кўламларини янада кенгайтириш бўйича узвийлик ва изчиллик йўлини таъминлашга кўмаклашади.

ЎзА.

Аҳоли ва қишлоқ фуқоралар йиғини худудининг кейинги 15—20 йиллар давомида истиқболли ривожланиши буйича таклифлар

Қишлоқ аҳоли пунктларини меъморий режаларини ташкил этиш тизими ҳамда қишлоқлардаги қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, истиқболли ривожланишнинг бош схемалари ва меъморий-режавий ташкиллаштиришни, қишлоқ турар жой бинолари, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузулмаси объектларининг намунавий лойиҳаларини тубдан такомиллаштириш ва ниҳоят, шу асосда қишлоқ қиёфасини тубдан ўзгартириш мақсадида қишлоқ худудларда қурилишнинг комплекс ривожланиши бўйича лойиҳлаш тизмини, шунингдек турар жой ва ишлаб чиқариш хамда ижтимоий инфратузилма объектларини қуришни тубдан такомиллаштиришга мўлжалланган ягона сиёсатни олиб бориш; Қуйидаги схемаларда ифодаланган назарий билимлар тизимини амалда қўллашни ишлатиш улардан омилкорлик билан аҳоли пунктларини режалаштириш ва ташкиллаштиришда фойдаланиш лозим.