Абадият қонунлари. 2-китоб - страница 16



Ул ҳолда ул номоддий моҳиятдаги номоддий ҳис ва номоддий идрок қайдин эрур?

Ҳақли савол!

Ҳа! Ҳамоники, номоддий жон ул моддий борлиқ узра сочила турур номоддий нурга, онинг иссиқлигидин маълумликда турур, моҳиятдош эркани одамий мавжудот, умуман, номоддий жонли мавжудотларда тарала турур ул номоддий ҳис ва номоддий идрок номоддий нурда ҳам мавжудлиги, лек одамий мавжудот чумолининг ўзга чумолига маъновий муносабатин бевосита англамаслиги каби номоддий жараённинг қонуниятан акси сифатида ул номоддий нурдаги номоддий ҳис ва номоддий идрокни ҳам англамаслиги қонуниятда турмоқда, холос.

Ва ул номоддий нурнинг номоддий ҳис ва номоддий идрокин ҳақир, номоддий жони ҳам, моддий вужуди ҳам номоддий нурга номоддий емирилур даражада заифсизгина эрур бўлмиш одамий мавжудот англай билмаслиги, англай олмаслиги, онинг ондин тарала турур номоддий ҳис ва номоддий идрокдин ташқарида кечурлиги ул номоддий нурнинг ўта тезлигидин, ўта ёруғлик ва ўта иссиқлик қудратидин очиқлар намоёнликда турур.

Ёинки кимдур ўзга қонуниятни қонуният сифатида келтира билгайми?


Ҳа! Номоддий қонуниятлар таралур номоддий борлиқ мансуб номоддий моҳиятдин нур-иссиқликнинг бул номоддий жуъзиким, онинг моддийланмишдаги зарравийлик даражаси учун, совуқ тошни моддий пайдо этиб турмиш зарралардин фарқли равишда моддий моҳият ва номоддий моҳият оралиқ унсури даражасида моддийлана тура олмоғи ҳам онинг учун қонуниятга айланур.

Яъни сайёра сиртидаги амалли «пўпанак», яъни табиат қамрови доирасида моддий ўрамдаги номоддий моҳиятли мавжудликларнинг сиртин мутлақ моддий бўлмоқлиги қонуниятга тушмас.

Булким аниқ қонуниятдур, аниқ қонуниятдадур!

Нечук?


Чун гар, мисолан, одамий мавжудот моддий вужуди мутлақ моддий эрса, улким қайдин кўпая билур эрди?

Одамий мавжудот моддий вужудин пўст қисми мутлақ моддийланмишлик жараёнига ўтмишки, одамий мавжудот моддий вужуди сиртидин тўкила турур.

Сайёра сиртида одамий мавжудотнинг моддий қаримоқлиги жараёни моҳиятида онинг моддий вужуди сиртин мутлақ моддийланмишлик жараёнига кирмишлиги бирла боғлиқ эрур.

Ҳа!

Одамий мавжудотда моддий вужуди сиртидин мутлақ моддийланмиш зарралар тинимсизликда тўкила турур, ул жараён мавжудлигига қарамасдин, одамий мавжудот моддий вужуди сиртан моддий қотмоқлик жараёнида турур. Ул сабаблар бирлаким, одамий мавжудот моддий вужуди сиртан эскирмоқлик жараёнида турса ҳам, ул жараёндин таъсирланмасдин онинг номоддий моҳияти ўзгарувсиз турур.

Ва онинг номоддий моҳиятин моддий намоёнлик бермоқ жараёнида ўзгарувлар кечмишин сабаби онинг моддий вужуди сиртин мутлақ моддийланмишлик жараёнида турмишлиги бирла эрмас, йўқ, балки моддий вужудий имкониятлардин фойдаланмоқликда мавжудлик даври бирла боғлиқ ҳолда номоддий моҳиятин заифлана бормоқ ва моддий вужудни тасарруф этмоқ имконияти пасайиб бормоқ жараёни бирла боғлиқ эрур.

Ақл эгалариким, бул ҳолатнида англай билурлар!


Ҳа!

Яралмиш бўлмишида ҳам, ўз-ўзидин яралиб қолмишида ҳам шул қонуният барча-барча жонли мавжудликлар учун қонуният эрур!

Сайёра сиртида вужудга келмиш жонли, яъни номоддий моҳиятли мавжудликларни куф-суф бирла, «топ этиб» қонуниятсизликда вужудга келмишлиги усулидаги фикр, ибтидодин тортаку, майли, одамий мавжудотнинг «гўдак»лик қилмиши эрур, эндиким, қонуниятли маълумотлар уммонида турмиш ҳолда андоқларким фикрда турмоқлик одамий мавжудот номоддий ҳис ва номоддий идроки учун моддий мавжудликда намоёнлик бера турмиш моддий борлиқ-коинот ва ондаги жамики унсурларнинг номоддий нур ва номоддий қонуниятлар бирла мавжуд турмишлигин таъминламиш ўта юксак ва ўта чуқур қудратдор илмийлик мавжудлиги аниқ қонуниятда эркани очиқлар сезила турмиш номоддий борлиққа томон одамий мавжудот қонуниятсизликдаги муносабатидин ўзга жараён бўлмас. Ҳа! Такроран, ҳа!