Абадият қонунлари. 2-китоб - страница 17



Буни англамоқ ҳам ақл эгаларига душворлик келтирмас!


Энг аввал, сайёранинг ўзи ҳам ул номоддий моҳиятдин номоддий нурдин, ул номоддий нурнинг моддийланмоғидин, ул зарравий моддийланмиш нурнинг совий моддийлана-моддийлана чўғ ҳолатига қайтмоғидин, ул чўғнинг мудом ўз ўқи атрофида айлана думалоқ шаклда совий, пўстлоқлана қотмоғидин, ул қотмоқлик турфаланмиш хосса ва хусусиятли ва саноғин топа бўлмас даражада мўл бўлмиш бош ва йўлдош зарралардин иборатлигин, ул бош ва йўлдош зарралар ҳаракати, номоддий борлиқдин номоддий қонуниятли номоддий кучнинг ўзига хос сўнмас, сўнгсиз айлана ҳаракатланувда турмоқлигидин эрканидин, аларнинг ўзгармас ҳаракатидин онинг замирида одамий мавжудот қамрай англай билмоққа ноимкон маълум бир умуммақсад, умуммавжудлик йўналуви ётмиш бўлмоғи қонуниятда мавжуд эрканлигин ҳам унутмаслик зарур.


Оддий совуқ тошни вужудга келтира турмиш зарралар бирла номоддий моҳиятли мавжудликни вужудга келтира турмиш зарраларнинг фарқи аларнинг бир туркумидин зарраларни ҳаракатда тутмиш номоддий қонуниятли номоддий кучнинг номоддий нур унсурин, ҳамоники номоддий нур таралувчанлик хоссаси бир хил, ўзгарувсиз кечмоқлиги қонуният эрур эркан, заррани зичлантира номоддий нур унсурин моддий борлиқдин мутлақ тўсмоғидин, аларнинг бир туркумидин эрса, зарраларни ҳаракатда тутмиш номоддий қонуниятли номоддий кучнинг заррани чала зичлантира номоддий нур унсурин моддий борлиққа ўз меъёрида тафтин таратмоқ имкониятин сақлаб турмоқлигидин ўзга яна қай қонуният бўлмоқлиги қонуниятга тушур?!

Ва номоддий моҳиятсиз моддий мавжудликлар ва номоддий моҳиятли моддий мавжудликларнинг моддий борлиқда моддий мавжуд турмоқлик жараёнидаги фарқи асосида айнан ана шул қонуниятлар турур.

Ёинки кимдур ўзга қонуниятни қонуният сифатида келтира билгайми?

Одамий мавжудотга соғлом, қонуниятли тафаккур учун ўзга қонуният мавжуд бўлмоқлиги мумкин эрурми? Қайдин?


Номоддий моҳият ва моддий мавжудлик


Номоддий борлиқдин ўта ҳаракатланмиш номоддий қонуниятли номоддий айлана ҳаракатли номоддий кучнинг бўшлиқ, ҳаввосизлик, вазнсизлик ҳолатидаги совуқ бўшлиқ-фазода нур ҳолатидин совий моддийланмоқлиги қонуният эрурми, не учун ичида номоддий жон мавжуд моддий мавжудликларнинг пайдо бўлмоқлиги ул қонуниятдин ташқарида кечур эркан?

Андоқларким ёндашувда ҳам қонуниятсизлик мавжуд.

Номоддий жон моддий борлиқда моддий вужудда пайдо бўлмоғи, ёлқинланмоғи, дастлабки намоёнлигин топа билмоғи ҳам, сўзсиз равишда, вазнсизлик ва совимоқлик асосида моддийланмоқлиги бирла кечур, яъни номоддий жон моддий вужудга, ўз моддий қобиғин айнан вазнсизлик таъминланмиш вазиятдагина совий топмоқлиги қонуниятга айланур.


Номоддий моҳиятнинг ўз моҳиятига нисбатан совуқроқ муҳитда совий қотмоқ орқали моддий намоёнлиги курраи замин ва онда пайдо бўлмиш тош, тупроқ, сув ва ҳавволи амал-ҳаракатсиз муҳитда, сўнгралар, номоддий нур унсуридин номоддий жон сабаб қотмаслик қонунияти асосида (!) моддий амал-ҳаракат вужудга келмоқлиги бирла вужудга келмиш пўпанак – табиат, фақат ва фақат, ирсий тузулма сабабли бўлмоқлиги қонуният эркани очиқ намоёнликдаги жараён эрур.

Ўзга қонуният мавжуд эрмас!


Ул номоддий жонким, моддийликда сиртан моддийланмиш зарра орқали моддий намоёнликдадур, дастлаб ибтидода ҳам, сўнг одамий мавжудотдин қайта пайдо бўлмоғида ҳам бир турлукдур, бир ҳолатдадур, мавжудотда моҳиятида номоддий, лек сиртан зарравий ҳолат бирла тухум шаклидадур, яъни номоддий жон ирсий тузулма ўрамидин иборат моддийланмиш зарра тўпламида моддий қобиқланмиш ҳолатдин тарала турмоқлиги қонуният эрур, ул қобиқланмоқликким, номоддий жон ибтидосида моддийланмиш зарра орқали моддий намоёнлик топмиш ҳолатда эрур, ўзгача бўлмас, ўзгача, яъни ўзгармиш ҳолат ва жараён бирла бўлмоқлиги қонуниятга сиғмас! Номоддий жон моддий намоён бўлмоқ имкониятига кирмоқлиги бир қонуниятда турур, ўзгармас ҳолда бир хил кечур, то сайёрада то қадар ва борлиқ-коинотда қадар…