Абадият қонунлари. 2-китоб - страница 18




Ва онинг очилмоғи энг дастлабки ибтидодаги мисол вазнсизлик ҳолатида кечур, ул очилмадаким, номоддий жон ёлқинланувдадур, ул номоддий жонким, ўз ёлқинланмоғин моддийланмиш моддий борлиқда фақат моддийланмиш зарралар орқали намоён қилмиш, ўзида тутмиш зарралар бирла, ул зарралар сафин тўлдирмиш сари шакл ва ҳажм топа борур, вужудан мустақиллик топгач эрса, ўзга қонуният кеча бошлар, ондаги номоддий жон онда ирсий тузулма сабаб номоддий фаолият кўрсатмоғи қонуниятга айланмиш номоддий ақл унсури воситасида, ирсий тузулманинг ўз таркибидаги номоддий зарралардин ўзлигида шаклланмиш номоддий қонунияти асосида моддий вужуд ўз моҳияти бўлмиш моддий манба бирла тўйина бормоғи каби, дейилмишки, моддий вужуднинг моддий тўйинмоғи моддий зарраларнинг парчаланув жараёнидин ҳосил бўлур номоддий иссиқлик бирла номоддий жоннинг мавжудлигин тутиб турмоқлик эрур, ирсий тузулмадин ўта сўнмасдин таралмишликда турмиш номоддий жон таралувчанлик қонунияти асосида, ирсий тузулма они марказланмоқ қонуниятида, ул қонуниятга келмоқликнинг ҳам, албатта, ўз қонунияти мавжуд эрур, номоддий қонуниятлардин қонуниятлана, номоддий тасаввурлар биноси, одамий мавжудот ифодасидаги номоддий руҳ, аслида, номоддий қонуниятлар номоддий мажмуи шакллана борур.


Номоддий жон ўзлигин моддий намоён бўлмоқлигида ягона усул (!) сифатида моддийланмиш зарралар тўпламига, боғланмасига зарралар қабул қилмоқ, зарраларни янгиламоқ хусусиятига эгадур. Улким, жонли мавжудотларда, жумладин, одамий мавжудотда ҳам ҳажман ривожлана-ривожлана, моддий борлиққа мослана-мослана ўз қонуниятларига эга бўлмиш модда алмашинуви, яъни зарралар алмашинуви жараёнидур, ул жараёнким, аста ривожлана, сўнгралар шакллар топмиш барча жонли маҳлуқотларда модда алмашинуви хоссасин, моддий алмашинуви жараёнида турмишлигин вужудга келмишига сабаблар бўлмиш.

Нечук, номоддий жонли мавжудотларда моддий емишланмоқ қонунияти вужудга келмиш тура турур?

Ахир, моддий вужуд ичра ўз номоддий моҳиятидин айро турмиш номоддий жон, гар номоддий жон унсури мавжуд бўлмиш моддий зарралар тўпламидин озиқлана, номоддий жонлана турмаса,

– қайдинким, номоддий жон мунтазам номоддий ёлқинлана турмоқликка номоддий куч топур,

– қайдинким, мисолан, одамий мавжудотда моддий мия то қадар тўқималана турур, гар номоддий жон сиртан зарралана, тўқимани вужудга келтира турмас эрса,

– қайдинким, одамий мавжудотдин моддийланмишликдаги зарралардин иборат бўлмиш моддий вужуд териси тинимсиз равишда тўкилиб, тинимсиз равишда янгиланиб турур, гар номоддий жон ичдин тинимсиз равишда ёлқинлана, моддийланмиш зарраларни моддий вужудга келтира, моддий вужудни ичдин янгилай турмаса.

Мана яна бир номоддий қонуният.


Одамий мавжудот номоддий моҳияти, улким иссиқдур, билдирилмишки, ул иссиқлик онинг номоддий нурга унсур эркани сабаблидур, моддий вужудни пайдо қилиб турмиш моддийланмиш зарраларни ҳаракатда, амалда тутиб турмоқ, аларни куйдура емирмоқ хусусиятига эга турур, ул емирмоқликким, моддий борлиқда чўғланмалардин тарала турмиш номоддий нурнинг моддий борлиқдаги моддий жисмларни вужудга келтира турмиш моддий заррани емирмоқ қонуниятидин бўлмоқлигидин ўз қонуният мавжуд эрмас, ул моддийланмиш зарраларким, емирила, боғланув хусусиятин йўқота тўпламдин нари, номоддий жондин аста нари бормоқлик бирла онинг таъсир доирасидин чиқур, оқибат қотур, зарралар умумланмаси-моддий вужуддин нари тўкилмоқ қонуниятига эгадур, онгаким, одамий мавжудот вужуд янгиланмоқлиги сифатида қарар, номоддий моҳият, яъни ирсий тузулмадин ўта таралмиш номоддий жон ирсий тузулма таркибидаги зарраларни емирмоқ хусусиятида турмаслигин сабаби ирсий тузулма таркибидаги ул зарралар мутлақ моддий эрмас (!), балки номоддий жон нур унсуридин эркани сабаб моддий ва номоддий моҳият оралиғидаги унсурлар сифатида емирилмоқликдин ҳоле турурлар ва ирсий тузулмани эрмас, моддий вужудни ташкил этмоқликда турмиш зарралар эрса, ирсий тузулмага нисбатан моддийланмишликда турмишлиги сабаб номоддий жон таъсирида емирилмоқликда турур, ул емирилмоқликким, оқибат моддий вужуд номоддий жонни тутиб турмоқ қонуниятидин чиқур.