Силаи раҳм. Роман - страница 14
– Қўй болам, унақа дема, мўминнинг бир ажиб ҳислати бўлади.
Яъни ҳеч маҳал биродарини, нафақат биродарини, умуман ҳеч кимни камситмайди, силталамайди. Бошқа ҳеч бир миллатда учрамайдиган ҳушмуомулалик билан, бировнинг айбини юзига солмасдан йўл кўрсатади. Билмаслик айб эмас, ўрганмаслик айб, – у ўғлига дакки бериб Анварга ўгирилди. – Болам у сен айтаётган, бизнинг, мусулмон динининг одатларидан эмас. Улар олдиндан шукрона келтиришади, ўзига яраша дуоларини ўқишади. Аммо аслида, таомга еб бўлганидан сўнг фотиҳа тортиш керак. Боиси, насиб бўлса ейсан, насиб бўлмаса йўқ. Сониялар ичида нима бўлиши фақат Аллоҳнинг ўзигагина аён.
Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламга икки мушриқ келиб, «қўлимдаги ризқимми ёки йўқми?» – дебди. Ризқинг десалар, ташлаб юбормоқчи, аксинча сенинг ризқингмас, деганларида еб ташламоқчи бўлиб турган экан. Шунда саллоллоҳу алайҳи ва саллам, – есанг ризқинг, мабодо улгурмасанг, ёки истамасанг демак ризқинг эмас дебдилар, – деб ҳадисдан мисол келтирди ая. – Биз мусулмонлар «Бисмиллаҳир раҳмонир роҳийм» деб иш бошлаймиз, ҳамма ишимизда. Искандарнинг энсаси қотиб, ўнг қўли муштумини бетига тираб ўтирганди:
– Бугун овқат еймизми ўзи, ёки дарс ўтамизми? —деди охири чидолмай.
– Сен еявер, менга гапиряптилар. Сен биласан, мен эса энди
эшитяпман, – деди аянинг гапларини жон қулоғи билан эшитиб ўтирган Анвар. Искандар хушламаётган ҳамхонасини устидан кулгандек:
Если вам понравилась книга, поддержите автора, купив полную версию по ссылке ниже.
Продолжить чтение