Ўқувчиларнинг ижодкорлик фаолиятини ривожлантиришнинг уйғунлашган технологиялари. Монография - страница 2



қилиб белгилаб олмоғимиз зарур.

Технология фани дарслари ўқитувчи раҳбарлигида ўқувчилар

томонидан бажариладиган ақлий ва жисмоний ҳаракатлар – меҳнат фаолияти машғулотлари жараёнидан иборат бўлиб, якуний натижада уларнинг меҳнат қуроллари, воситалари ва жараёнлари ҳақида билимларини ҳамда маълум соҳадаги ишлаб чиқариш меҳнатини бажариш учун зарур амалий кўникма ва малакаларини эгаллашларига, онгли равишда касб танлашга ҳамда жамият ва шахс фаровонлиги йўлида меҳнат фаолиятига қўшилишларига имкон берувчи шахсий сифатларини ва тафаккурларини ривожлантиришга қаратилган ўқув фанидир [209; 5-б.].

Умумий ўрта таълим мактабларида ўтиладиган технология фани дарслари узоқ муддат, яъни биринчи синфдан то охирги синфгача бўлган давр ичида ўқитилиши билан ўқувчилар фаолиятида ва мактаб ҳаётида ўзига хос муҳим аҳамиятга эгадир. Бунда технология фани машғулотлари дарслари уч босқичда ташкил этилиб, улардан кўзланган мақсад ўқувчиларни ақлий ва жисмоний томондан тўғри ривожлантириш, меҳнат олами ва кишилари, меҳнат қуроллари ва амаллари, асосий ишлаб чиқариш соҳалари ва касблар билан таништириш, иш қуролларидан фойдаланиш, оддий буюмларни ясашга оид меҳнат кўникмаларини, малакаларини ҳосил қилиш, онгли равишда касб танлашга йўналтиришдан иборат. Бунда 5-9-синфлардаги технология фани дарсларида ўқувчиларга бирор-бир касб тугал ўргатилмайди. Балки бир неча касблар ҳақида умумий маълумотлар бериш, айрим иш қуроллари, механизм ва станоклардан фойдаланиш орқали буюмлар тайёрлаш жараёнларини ўргатиш орқали ўқувчиларда ўша касблар ҳақида дастлабки тасаввурлар ҳосил қилинади, шулар орқали уларни келгусида онгли равишда касб танлашга йўллаш ишлари амалга оширилади. Умуман олганда мазкур технология фани дарсларини ўқитишда олдинга қўйилган асосий иш ўқувчиларнинг ақлий ва жисмоний томондан тўғри ривожланишини таъминлаш, ижодий қобилиятларини ўстириш ва амалий иш бажариш малакаларини таркиб топтиришдир. Бундан қуйидаги мақсад ва вазифалар келиб чиқади.

Технология фанининг мақсади:

– ўқувчиларда умуммеҳнат кўникма ва малакаларни шакллантириш,

уларнинг қизиқишлари, қобилиятлари, касбий мойилликларига кўра, касб-ҳунар турларини танлашга асос бўладиган хислатларини, умуммеҳнат маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш;

– ўқувчилар томонидан бажариладиган, моддий неъматлар яратишга қаратилган ақлий ва жисмоний ҳаракатлар меҳнат жараёнидан иборат бўлиб, уларнинг меҳнат қуроллари, воситалари ва жараёнлари ҳақидаги билимларини ҳамда маълум соҳадаги ишлаб чиқариш меҳнатини ва малакалариниэгалашларига, онгли равишда касб танлашга ҳамда жамият ва шахс фаровонлиги йўлида меҳнат фаолиятига қўшилишларига имкон берувчи шахсий сифат ва тафаккурларини ривожлантиришга қаратилган.

Шулардан келиб чиқиб технология фанининг вазифалари ДТСда қуйидагича белгиланган:

– турли ишлаб чиқариш соҳалари мазмунига тааллуқли дастлабки маълумотларни ўргатиш, ўлчаш-текшириш асбобларидан, маълумот манбаларидан фойдалана олиш, меҳнат амалиётларини бажариш, эришилган меҳнат натижаларни белгиланган талаблар билан таққослаш орқали хулоса чиқаришга ўргатиш;

– халқ хўжалигининг турли соҳаларида ишлатиладиган техника ва технологиялар тўғрисида билимлар бериш, инсон фаолиятининг турли соҳалари билан амалий меҳнат орқали яқинроқ танишишларига имкон яратиш;

– механизациялаштирилган ва электрлаштирилган воситалар билан ишлаш, технологик билим ва малакаларни меҳнат қонунчилиги, хавфсизлик техникаси қоидалари, санитария-гигиена талаблари асосларини ўргатиш;