Маънавий олам мусаввири - страница 6
керак, энг қадимги Ҳинд (грифлар), Миср (сфинкслар) мифологиясияратган махлуқотлардан сўнг кейинроқ тараққий қилган Юнон мифологиясига ўтади…» (Ўша нашр, 522-бет.)
Қадимги юнон мифологиясидан олинган уч илоҳа – Аглая, Гегелона ва Ефросина ҳаёт гўзаллиги рамзи бўлса, фуриялар, яъни бузғунчи қасоскор илоҳалар – Алекто, Тизифона ва Мегера, худди шунингдек, даҳшатли, ёвуз хотинлар – чўлоқ, ажина хотин Эмпуза, боши аёллар бошига ўхшаш қуш бўлган гарпиялар, жодугар аёл Эрихто ва Ламиялар ёвузлик, қабоҳат тимсолларидир. Афсонавий қаҳрамон Геракл маҳв этган мис қанотли, одамхўр Стимфалида қушлари, тўққиз бошли даҳшатли Лерней аждарлари ҳам ҳаётдаги ёвузлик ва қабоҳат тимсолларидир. Родос тельхинлари эса, илму ижод, яратиш ва бунёдкорлик тимсолидир. Юнон мифологиясидаги денгиз пири Форкиснинг уч қизи, ғоят бадбашара Форкиадалар ҳаётдаги хунуклик, жисман ва маънаван мажруҳлик рамзидир. Асарнинг иккинчи қисм, биринчи фасл, «Ниқоб базми”да юнон афсонасининг қаҳрамонларини чақирган церемонимейстер мақомидаги Герольд фурияларни шундай таништиради:
(229 бет.)
Ёки айтайлик, бузғунчи, қасоскор илоҳалардан бири Мегера ҳаётдаги асл мақсадини шундай ифода этади:
(230 бет.)
Ҳа, ҳаётда аҳил-иноқ, бир-бирига азиз, меҳрибон, дўсту ёр бўлган оилаларга бузғунчи Мегералардан кун йўқ. Мегераларнинг мададкори ҳам – оилаларга бузғунчилик ва талафот келтирувчи иблис Асмодейдир.
Аглая, Гегелона ва Ефросина эса, мудом ҳаёт гўзаллигини куйлайди:
(230 бет.)
Бу каби мисолларни «Фауст» фалсафаси тагқатламларидан исталганча келтириш мумкин.
Назаримда, «Фауст» трагедияси тагқатламларида яна мен англаб-англаёлмаётган яна недир сир-синоат пинҳондай туюлаверади. Асар моҳиятини тўлиқ англаш учун филология фанлари доктори, профессор Нажмиддин Комиловнинг ушбу талқинига мурожаат этамиз: «Фауст» да И.В.Гётенинг ҳусни рағбати ким томонида – доктор Фаустдами ё Мефистофелдами? Мефистофелни салбий образ деёлмаймиз, худди шунингдек, Фауст «идеал» қаҳрамон эмас. Улар инсон моҳиятининг, вужуднинг, руҳнинг икки бўлаги – бир-биридан ажралмас икки қисм («қарама-қаршиликлар бирлиги»). Улар бири иккинчисиз яшай олмайди, бир-бирига эҳтиёжманд, ўзаро боғлиқликдаги кучлар…» («Тафаккур карвонлари», «Шарқ» НМАК, Тошкент – 2011; 241-саҳифа.)
Бинобарин, ушбу талқинни шундай англамоқ керак: ошиқ Фауст иблис Мефистофель қутқуси билан маҳбубаси Маргарита Гретхеннинг акаси саллот Валентиннинг кўксига ханжар уриб, оғир гуноҳга ботади. Ҳайҳот, Мефистофель Тангридан одамзодни ботинидаги ижобий куч – яхшиликни маҳв этиб, ёмон ва қинғир йўлларга бошлаш учун тортиб олмаганмиди? Шу маънода Фауст мутлоқ идеал эмас, худди шунингдек, «ҳаргиз ёмонлик тилаб, яхшилик қилгувчи» Мефистофель ҳам мутлоқ салбий образ эмас; у «Фауст» тагқатламлари аро ранглар талошида кўрина бошлайди. Моҳиятан, инсон ботинида ўзаро курашадиган ижобий ва салбий икки куч – яхшилик ва ёмонлик бири иккинчисисиз яшай олмайдиган ўзаро боғлиқликдаги эҳтиёжманд кучлардир. Зеро, инсон қалби учун курашда эзгулик ва ёвузлик, адолат ва қабоҳат зўр маҳорат билан тасвирланган улуғвор «Фауст”да Инсон деб аталмиш яратиқнинг нақадар мураккаб хилқат эканлиги чигал, мураккаб тақдирлар, зиддиятлар, борлиқ оламга муносабатларда яққол англашилиб туради…