Ҳумо қўнган шаҳар. Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 ва Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳийнинг 190 йиллиги юбилейларига бағишланади - страница 7



Жалолиддин Мангуберди Ватан озодлиги йўлида ўз оиласидан жудо бўлди, ўзи ҳам шу йўлда жонини қурбон қилди. 1231 йил Курдистоннинг Майаффкин тоғлари яқинидаги Айдар қишлоғида талончилик билан шуғулланаётган курд қароқчилари томонидан ухлаб ётганида найза санчиб ўлдирилди.

Ватан шарафини ҳамиша баланд тутган қаҳрамон саркарданинг ҳаёти шундай ниҳоясига етди. Бироқ унинг мислсиз жасорати, садоқати, меҳр-мухаббати авлодларга бир умр сабоқ бўлиб қолди. Унинг тақдири, қисмати ҳақида қатор тарихий, бадиий асарлар ёзиб қолдирилган. Мангубердининг шахсий котиби Муҳаммад Аннасавий буюк саркарданинг ҳаёти, жанг тафсилотлари ҳақида «Султон Жалолиддин Мангуберди ҳаётининг тасвири» номли китоб битган. Бу асарни истеъдодли шоир ва ёзувчи Сотим Аваз ўзбек тилига таржима қилиб, «Ёзувчи» нашриётида чоп эттирди. Таниқли шоир ва драматург Мақсуд Шайхзода «Жалолиддин Мангуберди» номли тарихий драма ёзди. Машҳур олим Зиё Бунёдов, элдошларимиз Эркин Самандар, Омон Матчон, ўлкашунос тарихнавис Раҳимбой Ёқубов, Комил Нуржановлар ҳам ўз асарларида Жалолиддин Мангубердини мадҳ этганлар. Эндиликда Республика Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида буюк саркарданинг номи янада мукаммал абадийлаштирилади.

Конец ознакомительного фрагмента.

Если вам понравилась книга, поддержите автора, купив полную версию по ссылке ниже.

Продолжить чтение